ҚОНУН УСТУВОР БЎЛГАН ЖОЙДА ТАРАҚҚИЁТ ВА ФАРОВОНЛИК ҚАРОР ТОПАДИ
Основное содержимое статьи
Аннотация
Жамият тараққиёти, фуқаролар фаровонлиги ва давлат барқарорлигининг энг муҳим шарти - бу қонун устуворлигидир. Қонун устувор бўлган жойда адолат қарор топади, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилинади, давлат органлари фаолияти шаффоф ва жавобгар бўлади. Мамлакатимизда сўнгги йилларда айнан шу тамойилни ҳаётга изчил татбиқ этиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Қонун устуворлиги - бу аввало барча, жумладан, давлат органлари ва мансабдор шахслар ҳам қонунга бўйсуниши демакдир. Ҳеч бир қарор, ҳеч бир ҳаракат амалдаги қонунчиликка зид бўлмаслиги шарт. Бу борада маъмурий судлар зиммасига алоҳида масъулият юкланган. Чунки маъмурий судлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари томонидан қабул қилинган қарор ва ҳаракатларидан норози бўлган ҳолларда мурожаат қилиш имконини таъминлайди.