ШАХС МИЛЛИЙ ҒУРУРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ФОЛЬКЛОР ТАЪСИРИНГ ТАРИХИЙ АСОСЛАРИ
Основное содержимое статьи
Аннотация
Мақолада фольклорнинг шахс миллий ғурурини шакллантиришига доир фалсафий қарашлар инсоният тарихининг энг қадимги даврларидан ҳозирги вақтгача бўлган тарихий асослари ёритилган. Шунингдек, фольклорнинг миллий ғурурни шакллантириш билан боғлиқ муҳим илмий-назарий муаммолари алоҳида тадқиқот мавзуси сифатида махсус ўрганилмаганлиги, фольклорнинг жамиятда миллий ғурурни шакллантиришдаги ўрни махсус илмий тадқиқ этиш зарурлиги асослаб берилган.
Фольклор шахс миллий ғурури шаклланиши жараёнини, бир томондан, тарихий тараққиёт эҳтиёжларига кўра умумлаштирадиган, иккинчи томондан, миллат менталитетига боғлаб конкретлаштирилган ижтимоий тажрибанинг бадиий образлар орқали ифодаланиши таҳлил қилиниб, фольклор тарихий тараққиёт жараёнида шахс миллий ғурурини шакллантирувчи ижтимоий тажрибанинг махсус шакли эканлиги таъкидланган.
Мақолада фольклорнинг шахс миллий ғурурига таъсири кенг қамровли ҳодиса бўлиб, маънавий баркамол инсонни тарбиялаш муаммоларининг устувор йўналишларига мос тарзда турли даврларда турлича талқин қилинганлиги ва фольклор санъати инсон интеллектуал салоҳияти, меҳнати билан яратилган маънавий маданиятнинг махсус шакли бўлиб, шахс миллий ғурурини шакллантириш вазифасини бажарувчи ижтимоий ҳодисалиги хулосаланган.
Информация о статье
Библиографические ссылки
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2011. – 176 б.
Трояков П.А. От этнографических реалий к сказочному мотиву. Фольклор. Поэтическая система. – Москва, 1977. – 135 с.
Назаров Н. Лақайлар этник маънавиятининг ўзига хос жиҳатлари. //Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари. – Тошкент, 2006. – №4 (36) – Б. 115.(113-117)